Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 41 000 000 сўмлик узумни сотиб олиб, пулларини бермаган шахс жавобгарликка тортилди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 4 август куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманида Ю.М. таниши Х.Қ.нинг ишончига кириб нархи 41 000 000 сўмлик узум меваларини олган.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, Ю.М. бир кун муддатда узум пулларни олиб келиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан узум меваларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
20:31 / 19.02.2026
Ўзбекистон Россияга узум етказиб бериш бўйича Хитойни ортда қолдирди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026