Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Комилов ва Лебедев МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига тайёргарлик масаласини муҳокама қилди
Учрашувда Ўзбекистоннинг МДҲга раислигининг асосий воқеаси – Давлат раҳбарлари саммитига пухта тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
2020 йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Москва шаҳрида МДҲ Ижроия қўмитаси раиси - МДҲ Ижрочи котиби Сергей Лебедев билан учрашув ўтказди.
ТИВ хабарига кўра, суҳбат давомида Ўзбекистоннинг 2020 йилда МДҲга раислиги Тадбирлар режасини амалга ошириш жараёни юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Коронавирус пандемиясига қарамай Ўзбекистон томони илгари режалаштирилган тадбирларнинг аксариятини муваффақиятли амалга оширгани қайд этилди.
Бу йил МДҲнинг устав органлари Ташқи ишлар вазирлари кенгаши (12 май), Ҳукумат раҳбарлари кенгаши (29 май) ва МДҲ Иқтисодий кенгаши (30 июнь) йиғилишлари ҳамда соҳавий ҳамкорлик органларининг қатор учрашувлари видеоконференция шаклида бўлиб ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг МДҲга раислигининг асосий воқеаси – Давлат раҳбарлари саммитига (16 октябрь) пухта тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ушбу тадбир кун тартибига МДҲ фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган муҳим масалалар киритилганлиги таъкидланди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
19:50 / 26.12.2025
МДҲ мамлакатлари ўзаро ҳисоб-китобларда деярли тўлиқ миллий валюталарга ўтди
17:48 / 22.12.2025
Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
16:44 / 16.11.2025
“Янги геосиёсий минтақа туғилди” – Абдулазиз Комилов Озарбойжоннинг форматга қўшилиши ҳақида
12:20 / 24.10.2025