Технология | 17:23 / 14.09.2020
3648
1 дақиқада ўқилади

АҚШ божхонаси OnePlus қулоқчинларини сохта AirPods деб ҳисоблади

 Божхоначилар хабарига OnePlus расмий аккаунти изоҳ бериб, қулоқчинларни мусодара қилмасликни сўради.

Фото: OnePlus

Америка божхона хизмати сохта AirPods қулоқчинлари тўхтатиб қолингани ҳақида хабар қилгач, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва журналистлар уларнинг OnePlus қулоқчинлари эканлигига эътибор қаратишди.

«Бу Apple эмас» деган ёзув остидаги хабар АҚШ божхона ва чегара назорати (CBP) хизматининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинганди. Божхоначилар мусодара қилинган маҳсулотлар Жон Кеннеди номидаги аэропортда мусодара қилинганини маълум қилиб, уларнинг фотосуратларини намойиш этганди.

Маълумот берилишича, 2000 дона қулоқчиндан иборат юк Ҳонгконгдан Невадага жўнатилган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва журналистлар суратлардаги аксессуарлар сохта қулоқчинлар эмас, балки ҳақиқий OnePlus Buds қулоқчинлари эканлигига эътибор қаратишди.

Божхоначилар хабарига OnePlus расмий аккаунти ҳам изоҳ бериб, қулоқчинларни мусодара қилмасликни сўради.

 OnePlus Buds симсиз қулоқчинлари июль охирида тақдим этилганди. Уларнинг нархи 79 долларни ташкил этади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид