Ўзбекистон | 11:38 / 18.09.2020
19505
1 дақиқада ўқилади

Бухоро давлат тиббиёт институтига янги раҳбар тайинланди

Шуҳрат Жумаевич Тешаев Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Институтга 2017 йилдан буён раҳбарлик қилиб келган Амрилло Иноятов 2020 йилнинг июлида президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Ўтган вақт мобайнида институтга ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Гавҳар Жарилкасинова вақтинча раҳбарлик қилиб турганди.

Тиббиѐт фанлари доктори, профессор Шуҳрат Тешаев шу вақтга қадар Бухоро давлат тиббиёт институти таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бўлим бошлиғи вазифасида фаолият олиб борган. Салоҳиятли олим сифатида 10дан зиёд тиббиёт фанлари номзодлари ва фан докторлари тайёрлаган. Шунингдек, у одам анатомияси фанидан тайёрлаганган илк смарт китоб муаллифи саналади. 

Мавзуга оид