Жаҳон | 01:34 / 20.09.2020
10583
1 дақиқада ўқилади

ОАВ Трампни заҳарлашга бўлган уринишнинг олди олингани тўғрисида хабар берди

Фото: Reuters

Маълумот берилишича, икки марта ўтказилган тест жўнатмада рицин борлигини тасдиқлаган.

АҚШ президенти Дональд Трамп номига юборилган жўнатма ичидан кучли таъсир қилувчи рицин заҳари топилди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбаларига таяниб CNN телеканали хабар берди.

Маълумот берилишича, икки марта ўтказилган тест жўнатмада рицин борлигини тасдиқлаган. Оқ уйга юборилган барча почта етказиб беришдан олдин АҚШ президенти қароргоҳидан ташқарида текширилади.

Телеканалнинг билдиришича, ушбу ҳолат бўйича ФҚБ ва Трампни қўриқловчи АҚШ махфий хизмати суриштирув олиб бормоқда.

New York Times нашрининг ёзишича эса, гап жўнатма эмас, конверт ҳақида бормоқда.

Рицин юқори даражадаги заҳар бўлиб, ўтмишда ундан террорчилар бир неча марта фойдаланишган.

Мавзуга оид