Расмий статистикада жами ҳолатлар 52 мингдан ортди: ҳозиргача 52 259 кишида коронавирус аниқланиб, улардан 48 606 нафари тузалган.

Қурбонлар сони камида 5 нафарга ортиб, ССВ статистикаси бўйича 438 нафарга етди.

Янги ҳолатлар (+619)

Сўнгги бир ҳафта ичида Наманган вилоятида коронавирусга чалиниш ҳолатлари сезиларли ошди. 7 кунда жами 421 кишида касаллик аниқланди. Биргина 21 сентябрда 115 киши COVID-19'га чалингани маълум бўлди.

  • Тошкент шаҳри – 314
  • Тошкент вилоятида – 131
  • Наманган вилояти – 115
  • Андижон вилояти – 20
  • Жиззах вилояти – 12
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 8
  • Бухоро вилояти – 8
  • Навоий вилояти – 7
  • Фарғона вилояти – 4

Тузалганлар (+674)

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда COVID-19 юқтириб олгани тасдиқланган беморларнинг 93 фоизи тузалиб чиққан.

  • Тошкент шаҳри – 396
  • Тошкент вилояти – 130
  • Наманган вилояти – 85
  • Жиззах вилояти – 30
  • Андижон вилояти – 18
  • Бухоро вилояти – 7
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 4
  • Фарғона вилояти – 4

Ўлим ҳолатлари (+5)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши масаласида жамоатчиликка оқилона тарзда маълумот етказишда ҳамон оқсамоқда. Бугун вафот этган бешинчи бемор ҳақида деярли ҳеч қандай маълумот берилмади.

  • Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли З.Ч. (аёл)
  • Шайҳонтоҳур туманида яшаган 46 ёшли Ҳ.И. (эркак)
  • Пойтахтлик 62 ёшли Х.Ш. (эркак) (қайси тумандан экани маълум қилинмади)
  • Пойтахтлик 31 ёшли С.Б. (эркак) (қайси тумандан экани маълум қилинмади)
  • Бешинчи қурбон ҳақида бевосита ҳеч қандай маълумот берилмади. Кун якунида вафот этган жами 5 кишидан 3 нафари эркак, 2 нафари аёл экани айтилди, бундан у аёл киши экани англашилади. Шунингдек, статистикада Тошкент вилоятида қурбонлар сони биттага ортганидан, у айни шу ҳудудда даволангани ойдинлашади.