Ўзбекистон | 11:53 / 26.09.2020
8405
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда ЙПХ инспекторига 2 000 000 сўм бермоқчи бўлган «Каптива» ҳайдовчиси ушланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото : KUN.UZ

2020 йил 24 сентябрь куни Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидан ўтувчи М-37 йўлининг 6-км.да хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори “Самарқанд-Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган “Каптива” русумли автотранспорт воситасини тўхтатган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, текширув вақтида автомашина ҳайдовчиси, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган М. автотранспорт воситасини ишончномасиз бошқариб келаётганлигини аниқланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Шу вақтда ҳайдовчи ЙПХ инспекторига автотранспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига пора тариқасида 2 000 000 сўм миқдорида пул таклиф қилган.

Шу куни ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бўлими ҳамда Оқдарё тумани прокуратураси ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилиб, фуқаро М. автотураргоҳ қоровулхонасида ЙПХ инспекторига 2 000 000 сўм миқдордаги пулларни пора тариқасида берган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид