Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда криптовалюта савдоси билан ноқонуний шуғулланган шахслар фаолияти фош этилди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми ва 190-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Фото: Видеодан кадр
Ҳуқуқ-тартибот идоралари 20 биткоинни 208 минг АҚШ долларига сотаётган фуқарони ушлашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Мирзо Улуғбек туман бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Т.Т. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, ноқонуний даромад орттириш мақсадида, лицензия олиниши шарт бўлган фаолият тури билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланишиб, фуқаро Ф.Д.га “1В” (биткоин) электрон пул бирлигини 10 463 АҚШ долларидан ҳисоблаб, “20В” (биткоин) электрон пул бирлигини ўзининг 7 фоизлик устамаси билан ҳисоблаб жами 224 000 АҚШ долларига сотган вақтида ушланган.
Қайд этилишича, тадбир якунида Т.Т.дан электрон пул бирликлари сотувидан тушган 402 071 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Т.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми ва 190-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
17:30 / 28.02.2026
Ички ишлар ходимларини обрўсизлантиришда айбланган Асадбек Жумаевнинг қамоқдаги суратлари тарқатилди
09:38 / 28.02.2026
Тошкент иқлимига мос кўчатлар етиштириш йўлга қўйилди
18:16 / 27.02.2026
10-синф ўқувчиси Тошкентдаги пойга вақтида BMW’да уриб кетган ЙПХ ходими вафот этди
10:35 / 27.02.2026