13:03 / 28.09.2020
9427

Тергов департаменти аппаратида янги тайинлов амалга оширилди

Отабек Валихонов Тергов департаменти кадрлар бўлинмаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тергов департаменти аппаратида янги тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда департамент хабарида айтилган.

Ўзбекистон ички ишлар вазирининг буйруғи билан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти кадрлар бўлинмаси ўта муҳим ишлар бўйича инспектори Отабек Валихонов эгаллаб  турган лавозимидан озод этилиб, Тергов департаменти кадрлар бўлинмаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тергов департаменти кадрлар бўлинмаси бошлиғи лавозимида фаолиятини олиб борган Жавоҳир Жалилов ИИВ Академияси Олий академик курсларига ўқишга кирганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. 

Top