Трамп виртуал дебатда қатнашишдан бош тортди
АҚШ президенти Дональд Трамп онлайн шаклдаги дебатда иштирок этмаслигини маълум қилди.
"Мен бунда қатнашмайман ва вақтимни сарфламоқчи эмасман", - деди Трамп Fox Business телеканалига берган интервьюсида.
Аввалроқ Associated Press агентлиги 15 октябрь куни Трамп ва Жо Байден ўртасидаги иккинчи сайловолди дебати виртуал шаклда ўтказилиши ҳақида хабар берганди.
Қайд этилишича, Трампда коронавирус аниқлангани сабабли президент дебатлари бўйича комиссия ана шундай қарорга келган.
Трамп 2 октябрда ўзи ва рафиқасида коронавирус аниқланганини маълум қилганди. У уч кунни шифохонада ўтказгач, Оқ уйга қайтди.
7 октябрда Трампнинг шифокори президент ўзини яхши ҳис қилаётгани, унинг қонида коронавирусга қарши антитаналар топилганини маълум қилди.
Мавзуга оид
15:52 / 19.08.2023
Одам танламайдиган “ҳуқуқий машина”. Трамп нега таъқиб қилинмоқда?
15:51 / 14.04.2022
Байден ортидан Трамп ҳам Украинада тинч аҳоли ўлдирилишини геноцид деб атади
19:04 / 17.03.2022
Трамп Россиянинг Украинага кирганидан ҳайрон бўлганини айтди
21:10 / 09.02.2022