Спортчилар рекордларни Валенсияда ўтаётган NN World Record Day мусобақасида ўрнатишди.
Чептегеи 10 минг метрни 26 дақиқа 11 сонияда югуриб ўтди. Бу масофада аввалги жаҳон рекорди 15 йил сақланиб келган: ўз вақтида эфиопиялик Кенениса Бекеле ушбу масофани 26 дақиқа 17 сонияда югуриб ўтган.
Летесенбет Гидеи эса 5 минг метрни 14 дақиқа 6 сония 62 миллисонияда югуриб ўтди. У ҳамюрти Тирунеш Дибаба томонидан 12 йил аввал ўрнатилган рекордни янгилади. Дибабанинг натижаси 14 дақиқа 11 сонияни ташкил қилган.











