Ўзбекистон | 08:11 / 09.10.2020
5513
2 дақиқада ўқилади

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 37 543та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди

Ўтган 9 ой давомида Давлат экология қўмитаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси томонидан 37 543 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, ҳуқуқбузарларга нисбатан белгиланган жарима 16 млрд 800 млн сўмни ташкил этди. Табиатга етказилган зарар - 15 млрд 133 млн сўм.

1457та ҳолат бўйича 11 млрд 788 млн сўм жарима ва табиатга етказилган зарарни ундириш мақсадида тўпланган ҳужжатлар тегишли органларга киритилди. 60 мингдан ортиқ корхона ва фуқароларга соҳага оид профилактика тадбирлари ўтказилди.

22та ҳолат бўйича 8 млрд 810 млн сўмлик даъво ишлар юзасидан қонунбузарлик содир этган шахслар жиноий жавобгарликка тортилиши бўйича иш қўзғатилган.

Ҳуқуқбузарлардан 337 дона ҳайвон ва парранда, 1380,4 кг балиқ, 49 009 кг доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар, 884,7 куб метр ўтин, 91та ов қуроллари, 95та аслаҳалар, 1290та тўр, 46та электр қармоқ, 141та электр арра, болта ва бошқа инвентарлар олиб қўйилган, шундан 70та ов қуроли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилган, 34та ов қуроли ва аслаҳалар, 23та инвентарлар мусодара қилинган, 17та ов қуроли қайтариб берилган.

Мавзуга оид