Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Кейинги марра — бож тўлови». Расул Кушербаев импорт қилинувчи машиналарга божни бекор қилиш таклифини илгари суради
Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев Ўзбекистонга импорт автомобилларга қўйилган юқори бож тўловини пасайтириш бўйича таклиф устида ишламоқда. У бу ҳақда Kun.uz'га берган интервьюсида гапириб ўтган.

«UzAuto Motors» ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси низоси бўйича суд кўрилаётган бир пайтда Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев хорижий машиналарга нисбатан қўлланаётган юқори бож тўловини пасайтириш монополияга қарши курашнинг кейинги қадами бўлишини таъкидлади.
«Бош мақсад — божларни пасайтириш. Лекин нархни ҳам асоссиз оширган экан (UzAuto Motors назарда тутилмоқда - таҳр.), қани шундан иш бошлайлик, деб ўйлагандим. Агар биз давом этиб ишласак, бундан кейинги қадам — божлар масаласи. Негаки, компания жуда қудратли, у исталган масалага таъсир кўрсатиши мумкин», — дейди у.
Жорий йил 11 март куни парламент аъзолари ва «UzAuto Motors», «Ўзавтосаноат» вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтганди. Учрашувнинг асосий масаласи маҳаллий ишлаб чиқарилган машиналар нархининг оширилиши ва сифат, рақобат бўлган. Унда депутат Кушербаев ҳам фаол иштирок этиб, кейинчалик «UzAuto Motors» фаолияти юзасидан турли ташкилотларга сўровлар юборган.
Март ойида ҳукуматнинг тегишли топшириғини олган Монополияга қарши курашиш қўмитаси «UzAuto Motors» фаолияти юзасидан текширув ўтказиб, аниқланган камчиликлар бўйича иш қўзғатилганини маълум қилганди. Айни пайтда қўмита махсус комиссияси қароридан норози бўлган «UzAuto Motors» вакиллари судга шикоят киритган ва иш судда кўрилмоқда.
Мавзуга оид
18:40 / 09.08.2025
Жаримабозлик: Экология вазирлиги фақат жарима ўйлаб топгани тузилганми?
23:01 / 20.04.2025
Собиқ депутат Расул Кушербаев ИИБга чақирилди
14:01 / 06.03.2025
WizzAir Ўзбекистонга амалга оширадиган рейсларида ўзбек тилида ҳам хизмат кўрсатади
14:41 / 18.01.2025