Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Россия ва Беларуснинг дунёда дўстлари камлигини айтди
Фото: РИА Новости
Беларусь Президенти Александр Лукашенко Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин билан учрашувда «пандемиядан шокка тушган» дунёда Россия ва Беларуснинг дўстлари камлигини айтган.
«Бу ғазабланган, айниқса, пандемиядан ақлдан озган дунёда бизнинг дўстларимиз кам. Очиғини айтганда, барчанинг Россия ва Беларусга сиёсий қизиқиши мавжуд. Биз ўзига хос муносабат билдиришимиз керак», деган Беларусь раҳбари Мустақиллик саройида бўлиб ўтган учрашувда.
Унинг сўзлари «Пул первого» Телеграм-каналида келтирилган, ушбу телеграм канал биринчилардан бўлиб давлат раҳбарининг фаолияти тўғрисидаги хабарлар ва видеоларни нашр этади ва кейинчалик бу хабарлар расмий манбаларда такрорланади.
Наришкин Минскка пайшанба куни эрталаб келди. У эълон қилинмаган визит билан ташриф буюрган.
Мавзуга оид
10:22 / 11.04.2026
Telegram Россияда деярли тўлиқ блокланди
09:38 / 11.04.2026
Буданов: Москва ва Киев тинчлик келишувига яқинлашмоқда
09:27 / 11.04.2026
Россия мудофаа вазири собиқ ўринбосари Попов 19 йилга қамалди
09:00 / 11.04.2026