Ўзбекистон | 16:11 / 23.10.2020
8316
1 дақиқада ўқилади

Автомобиллар импорти 349 млн доллардан ошди

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 349,3 млн АҚШ доллари қийматидаги автомобиллар импорт қилинган.

Фото : KUN.UZ

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2020 йилнинг 9 ойида мамлакатга 20 482 дона енгил автомобиль олиб кирилган.

Мамлакатдан 2020 йилнинг 9 ойида чет элга 108,2 млн. АҚШ доллари қийматидаги 11 135 дона енгил автомобиль экспорт қилинган.

Енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35,1 млн. АҚШ долларига, яъни 47,9 фоизга ошгани айтилади. Ўзбекистон енгил автомобиллари асосан Қозоғистонга (8 985 дона) экспорт қилинган.

Аввалроқ, Ўзбекистонда январь-сентябрь ойларида 217 771 дона автомобиль ишлаб чиқарилгани хабар берилганди.

Мавзуга оид