Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Киберхавфсизлик маркази» директори ўринбосари маданият вазирига ўринбосар этиб тайинланди
Олимжон Мирзаев Ўзбекистон маданият вазирининг маданият муассасалари ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш, рақамлаштириш, ахборот технологиялари ва таълим муассасалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Вазирлик хабарига кўра, Олимжон Мирзаев 1981 йил 27 сентябрда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳрида туғилган. 2001 йил Тошкент электротехника алоқа институтини, 2003 йил Тошкент ахборот технологиялари университетини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - телекоммуникация технологиялари, рақамли техника ва бошқарув тизимлари мутахассиси.
У 2017-2018 йилларда “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази” давлат муассасаси директорининг биринчи ўринбосари, 2018-2019 йилларда Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси қошидаги “Техник кўмаклашиш маркази” ДУК директорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Олимжон Мирзаев 2019 йилдан шу кунга қадар “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонаси директори ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
18:28 / 11.06.2026
Маданиятга тикилган пуллар, санъаткордан вазирликка, интернет маданиятчилари – вазир Назарбеков билан суҳбат
15:09 / 01.06.2026
Спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага қўшимча гонорар тўланади
15:07 / 01.06.2026
Президент: Адабиёт ва санъат соҳасини қўллаб-қувватлашнинг янги босқичи бошланади
13:05 / 01.06.2026