13:10 / 24.10.2020
15127

Анвар Парпиев Оққўрғон тумани ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Оққўрғон тумани Ички ишлар бўлимига раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Анвар Қодирович Парпиев Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида иш бошлаган.

Анвар Парпиев 1977 йил 3 октябрда Андижон вилояти Андижон шаҳрида туғилган. 1999 йил ИИВ академиясини тамомлаган, ички ишлар соҳасининг турли лавозимларида фаолият юритиб келган.

А. Парпиев 2017-2018 йилларда Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Top