Kun.uz мухбири хабар беришича, давлат дастури муҳокамасида депутатлар олис ҳудудлардаги аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш масаласида кўплаб эътирозлар бўлаётгани ва бу борадаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан савол берган.
Алишер Шодмоновнинг маълум қилишича, юқоридаги каби эътирозлар таҳлил этилиб, ҳудудлар кесимидаги ўрганишлар натижасидан келиб чиққан ҳолда республика бўйича 700дан ортиқ қишлоқ врачлик пунктларини қайтадан ташкил этиш режалаштирилган.
Вазирнинг сўзларига кўра, бу масалада Президент Администрацияга таклиф киритилган.

















