Ташкилотда хабар берилишича, пандемия сабабли сафарларга киритилган чекловлар жаҳон туризмига кучли таъсир кўрсатишни давом эттирмоқда. Охирги маълумотларга кўра, жорий йилнинг илк 8 ойида халқаро сафарлар  миқдори 70 фоизга камайиб кетди. Бу эса 730 млрд доллар йўқотилишига олиб келган. Таъкидланишича, ушбу кўрсаткич 2009 йилда жаҳон молиявий инқирози вақтида кўрилган зарардан 8 маротаба кўпроқни ташкил қилади.   

2019 йилда бошқа давлатларга саёҳат қилган туристлар сони 1,5 млрд кишини ташкил қилган.