Дунёнинг энг бой нефть компанияси Saudi Aramco даромади учинчи чоракда қарийб икки бараварга камайиб, 11,78 миллиард долларни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврида компания 21,29 миллиард доллар даромад қилганди.
Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида эса Саудия Арабистони компаниясининг даромади икки бараварга камайди (35 миллиард доллар).
Ушбу кўрсаткичларга қарамасдан, компания учинчи чоракда дивидендлар учун 18,75 миллиард доллар йўналтирди. Бошқа компаниялар каби Saudi Aramco ҳам коронавирус пандемияси ва нефть нархининг тушиб кетиши сабабли оғир йилни бошидан кечирмоқда.
















