Ўзбекистон | 08:40 / 03.11.2020
5038
1 дақиқада ўқилади

Тошкент метросида жетонлардан фойдаланиш жорий йилнинг охирига қадар давом этади

Ижтимоий тармоқларда 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Тошкент метрополитенида жетонлар қабул қилиниши бекор этилганлиги тўғрисида маълумотлар тарқалди. 

«Тошкент метрополитени» УК ушбу маълумот нотўғри эканлигини маълум қилиб, тегишли изоҳ берди.

Қайд этилишича, 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб метро кассаларида жетонлар сотилиши тўхтатилди. 

«Аммо, шу билан бирга, жетонлардан фойдаланиш жорий йилнинг охирига қадар, шу жумладан 31 декабрь кунида ҳам давом этади. Бунинг учун станциянинг ҳар бир кириш жойида биттадан жетонларни қабул қилувчи турникет мавжуд. 

Жетонлар билан тўлов Чилонзор, Ўзбекистон ва Юнусобод йўналишидаги станцияларда қабул қилинади. Янги «Юнусобод» ва «Туркистон» станциялари бундан мустасно», - дейилади «Тошкент метрополитени» маълумотида.

Аввалроқ, Тошкентда автобусларда махсус жетонлардан фойдаланиш муддати узайтирилганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид