10:48 / 03.11.2020
4571

Халқаро молия корпорацияси TBC Uzbekistan’га инвестиция киритишни режалаштирмоқда

Жаҳон банки гуруҳига мансуб Халқаро молия корпорацияси Грузиянинг Ўзбекистондаги «TBC Uzbekistan» банкига 10 миллион доллар инвестиция киритишни режалаштирмоқда. Ушбу режадаги маблағ суммаси ва қарорлар ўзгариши яна мумкин.

Фото: Reuters

2020 йил январда Ўзбекистон ҳудудида банк-молия хизматларини кўрсатиш учун тегишли рухсатнома олган «TBC Uzbekistan» банк акцияларининг 1/5 қисми Халқаро молия корпорациясига ўтказилиши мумкин. Бунинг эвазига ХМК Грузиянинг Ўзбекистондаги инновацион банкига 10 миллион доллар сармоя киритиши кутилмоқда. Айни пайтда ХМК банкнинг 2,8 фоиз акцияга эгалик қилади.

Грузиянинг TBC Bank’и 2019 йил апрелда Ўзбекистонда Payme бренди остида фаолият юритувчи «Inspired» МЧЖнинг 51 фоиз акцияларини 5,5 млн долларга сотиб олиб, Ўзбекистон молия бозорига кириб келганди.

Орадан бир йил ўтиб, «TBC Bank Group PLC» компанияси Тошкент шаҳрида «TBC Bank» акциядорлик тижорат банкини ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани қўлга киритди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон банк тизимида 31та тижорат банки фаолият олиб бормоқда. Шулардан 13та банк давлат улуши мавжуд банклар бўлса, 16та банк хусусий банклар ёки чет эл капитали иштирокидаги банклар ҳисобланади. 2019 йил июль ойидан бошлаб Қозоғистон «Halyk bank»нинг шўъба банки сифатида «Тенге банк» ўз фаолиятини бошлади. Грузиянинг «TBC» банки жорий йил апрель ойидан банк фаолиятини амалга оширишни бошлади.

Top