БМТ Тараққиёт дастури Ўзбекистонда совитиш ва ҳавони шамоллатиш технологияларини алмаштириш лойиҳаларига танлов эълон қилди
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ва Глобал экология жамғармаси (ГЭЖ) «Ўзбекистонда глобал исиш салоҳияти паст ва озонни емириш қобилияти бўлмаган энергия самарадор технологияларни жорий этиш орқали Гидрохлорфторуглерод (ГХФУ)ни бутунлай истеъмолдан чиқариш» қўшма лойиҳаси танлов эълон қилади.
Танловда Ўзбекистон ҳудудидаги ГХФУ (R22 ва бошқалар)да ишлайдиган совитиш ва ҳавони шамоллатиш технологияларини – глобал исиш салоҳияти паст ва озонни емириш қобилияти бўлмаган энергия самарадор технологиялар билан алмаштириш бўйича – кўргазма лойиҳаларини амалга оширишда техник кўмаклашиш (грант) олиш учун иштирок этиш мумкин.
Танлов номинациялари:
Танловда марказий ҳаво совитиш тизимларида (маъмурий ва жамоат бинолари, шифохоналар ва ҳоказо) ҳамда чакана савдо, турли хил маҳсулотларни сақлаш соҳаси – совитиш камералар, савдо совитгич ускуналари ва бошқаларда табиий совитгичлардан фойдаланган ҳолда муқобил ва энергия самарадор технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳа таклифлари кўриб чиқилади.
Танловнинг иштирокчилари:
- ҳавони шамоллатиш ускуналари (кондиционерлар, совитгичлар ва бошқа шу каби техникалари) бор бўлган;
- турли хил маҳсулотларни сақлаш билан шуғулланадиган ёки чакана савдо соҳасига совитиш хоналари, савдо ускуналари жалб қилинган;
- ускуналарида совитгич сифатида ГХФУ (R22 ва бошқалар) дан фойдаланадиган;
- эски ускунани янгисига алмаштиришни режалаштирган.
- совитиш ва ҳавони шамоллатиш соҳасидаги давлат ва хусусий корхоналар (таъсисчилар, менежерлар ва техник ходимлар) бўлиши мумкин.
Лойиҳа таклифлари аризаларини қабул қилиш муддати:
Танлов икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда – барча манфаатдор ташкилотлар (давлат ва хусусий корхоналар) лойиҳа таклифлари аризаларини қуйидаги алоқа маълумотлари бўйича 2020 йил, 30 ноябрь, соат 18:00 гача юборишлари мумкин.
Тўлиқ тўлдирилмаган, шунингдек аризаларни қабул қилиш муддати тугагандан сўнг тақдим этилган лойиҳа таклифлари танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилмайди. Биринчи босқичдан ўтган иштирокчиларга эса иккинчи босқич ҳақида қўшимча маълумот берилади.
Ариза шаклини олиш учун www.o3.uz ҳаволасига ўтинг.
Шунингдек танловда иштирок этишнинг барча саволлари бўйича қўйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин. Кўргазма лойиҳа таклифлари аризасини электрон шаклда (имзо чекилган ва скан қилинган PDF файл шаклида) қуйидаги электрон манзилга жўнатиш керак:
- E-mail: elmurod.nazarov@undp.org
- Телефон: +99899 838-64-93
- Манзил: Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Бунёдкор 7А
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
20:16 / 19.08.2024
Иссиқлик насослари – ёзда ҳам, қишда ҳам камхаражат, хавфсиз ва самарали ечим
15:51 / 03.08.2024
Иссиқ сувдан харажатсиз фойдаланиш мумкинми? Қуёш сув иситкичлари ҳақида
18:32 / 30.07.2024
БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги янги доимий вакили тайинланди
17:50 / 10.06.2024