Ўзбекистон | 11:15 / 09.11.2020
13039
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистон Республикасига янги Соғлиқни сақлаш вазири тайинланди

Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Мурад Исмаилович Қурбанов Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.

Тиббиёт фанлари номзоди Мурад Қурбанов Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори, Республика онкология диспансери бош шифокори сингари масъул лавозимларда ишлаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига кўра, у шу вақтга қадар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиали директори вазифасида ишлаб келган.

Октябрь ойи охирида Отажон Ҳамроев ўз аризасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимини тарк этганди. У 2020 йилнинг май ойидан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётганди.

Мавзуга оид