Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми 11 минг тоннага кўпайган
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда шу йилнинг январь-сентябрь ойларида 769,1 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.
Қўмита хабарида айтилишича, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмидаги ўсиш 1,4 фоизни ташкил этиб, ишлаб чиқариш ҳажми 11,0 минг тоннага кўпайган.
Автомобиль бензини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган автомобил бензинининг жами ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:
- Бухоро вилояти – 80,6 фоиз;
- Фарғона вилояти – 18,5 фоиз;
- Қашқадарё вилояти – 1,0 фоиз.
Мамлакат 2020 йилнинг 9 ойида хорижий давлатларга 55,9 млн. литр ёки 15,6 млн. АҚШ долларлик автомобил бензинини экспорт қилган. Республикага хорижий давлатлардан 152,9 млн. литр ёки 33,1 млн. АҚШ долларлик автомобил бензини импорт қилинган.
Мавзуга оид
09:31 / 16.05.2026
Ўзбекистонда аёлларга нисбатан эркаклар сони кўпроқ — статистика
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
20:14 / 18.04.2026