Хитой бразилиялик кўнгиллининг ўлимига коронавирусга қарши вакцинанинг алоқаси йўқлигини билдирди
Бразилиянинг соғлиқни сақлаш тизимини назорат қилувчи агентлиги Anvisa Хитой вакцинаси синовларини “жиддий ҳодиса”дан кейин вақтинча тўхтатишга қарор қилган.
Бразилияда Хитойнинг “Sinovac” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши “Coronavac” вакцинаси синовлари давомида кўнгиллилардан бирининг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэньбинь маълум қилди.
“Биз хабарга эътибор қаратдик. Ушбу ҳодисанинг вакцинацияга ҳеч қандай алоқаси йўқ”, – деди у.
Дипломатнинг сўзларига кўра, Sinovac Biotech “ушбу масала бўйича Бразилия томони билан мунтазам мулоқотда бўлиб турибди”.
Аввалроқ синовларни назорат қилаётган Бутантан институти раҳбари Димас Ковас тадқиқотнинг тўхтатилишига кўнгиллилардан бирининг ўлими сабаб бўлганлигини, бироқ ушбу ўлим вакцина синовлари билан боғлиқ эмаслигини айтганди.
Хабар қилинишича, Бразилиянинг соғлиқни сақлаш тизимини назорат қилувчи агентлиги Anvisa “Coronavac” вакцинаси синовларини “жиддий ҳодиса”дан кейин вақтинча тўхтатишга қарор қилган.
Мавзуга оид
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
22:21 / 11.11.2024
Reuters: Toyota Хитойдаги бизнес стратегиясини ўзгартиради
22:18 / 11.11.2024
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди
16:03 / 11.11.2024