Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш муддати 2022 йилдан 2023 йилга кўчирилди
Ўзбекистон президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сон фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2022 йилда ўтказилиши белгиланган эди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, аҳолини рўйхатга олиш тадбири кенг кўламли, кўп вақт ва катта маблағ талаб этадиган тадбир бўлиб, уни ўтказиш учун 2-3 йил давомида тайёргарлик ишларини олиб бориш керак.
“Республикамизда мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири илк бор ўтказилаётганлигини инобатга олиб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори билан республикамизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири 2023 йилда ўтказилиши белгиланди”, - дейилади қўмита хабарида.
Шунингдек, бугунги кунда дунёда кузатилаётган коронавирус пандемияси сабабли кўпгина давлатлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддатларини кейинги йилларга кўчириш чораларини кўраётгани айтилади.
Таъкидланишича, 2020 йилда Россия, Қозоғистон ва Арманистонда ўтказилиши режалаштирилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари 2021 йилга кўчирилди.
Мавзуга оид
11:04 / 13.10.2024
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта автомобил тўғри келиши маълум қилинди
11:06 / 29.09.2024
2024 йил 8 ойда Ўзбекистон ташқи савдосидаги етакчи давлатлар маълум қилинди
23:05 / 27.09.2024
Кувайт, Сингапур ва Норвегия дунёдаги энг хавфсиз давлатлар қаторига кирди
09:24 / 27.09.2024