Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Хитойга қарши янада кескин чоралар қабул қилишни режалаштирди – ОАВ
Трамп маъмуриятидаги амалдорлар санкцияга тушадиган Хитой компаниялари рўйхатини кенгайтириш масаласини муҳокама қилмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойга нисбатан кескин чоралар пакетини қабул қилади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Axios портали хабар берди.
Порталнинг ёзишича, Оқ уй Хитойнинг кўплаб компанияларига қарши санкциялар киритиш ва улар билан савдо алоқаларини чеклашни режалаштирмоқда. Қайд этилишича, чекловлар Шинжон-Уйғур мухтор вилояти ва Ҳонконгда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳамда АҚШ миллий хавфсизлигига нисбатан таҳдид сабабли жорий этилади.
Манбаларнинг маълумот беришларича, Трамп маъмуриятидаги амалдорлар санкцияга тушадиган Хитой компаниялари рўйхатини кенгайтириш масаласини муҳокама қилмоқда.
Axios порталининг ёзишича, АҚШ миллий разведкаси директори Жон Рэтклифф яқин вақт ичида Хитойнинг Қўшма Штатлардаги "ёвуз режалари" тўғрисида маълумот тақдим этади.
Трамп ўтган ҳафтада 2021 йил 11 январдан АҚШ жисмоний ва юридик шахсларига Хитой ҳарбийлари билан алоқадор компанияларнинг қимматли қоғозларини сотиб олишни тақиқловчи фармонни имзолаганди.
Мавзуга оид
08:36
Хитой, Эрон, сайловга хориждан аралашув иддаолари ва «Американи қутқариш» қонуни: Трамп халқига мурожаат йўллади
07:21
Иммигрант трак ҳайдовчиларни чеклаб, америкалик фахрийларга алмаштирамиз – Трамп
20:25 / 16.07.2026
АҚШ грин-карта талабгорлари учун 100 минг долларлик гаров жорий этиши мумкин
12:03 / 16.07.2026