Марказий банк хабарига кўра, жисмоний шахслар томонидан банкларда сотиб олинган валюта ҳажми эса 3,3 млрд. долларга тенг бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 баробар ошди (2019 йилнинг мос даврида – 1,2 млрд. доллар).

Бунда ушбу маблағларнинг 79 фоизи аҳоли томонидан валюта айирбошлаш шохобчалари орқали нақд кўринишда ҳамда 21 фоизи ёки 687 млн. долл. муқобил тартибда (онлайн конверсия, автоматлаштирилган айирбошлаш банкоматлари ва ҳоказо) харид қилинган.
Ушбу операциялар бўйича ижобий сальдо (соф таклиф) 350 млн. долларга етди, дейилади маълумотда.






