Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Таълим технологияларига кам эътибор қаратдик» — Вазир ўринбосари Ўзбекистонда 12 йилликдан 11 йиллик таълимга ўтилганини изоҳлади
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Муродилла Холмуҳаммедов 9+3 схемаси бўйича 12 йиллик умумий мажбурий бепул таълим ўрнига 11 йиллик таълим қайта ташкил қилинганини изоҳлади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Холмуҳаммедовга кўра, БМТнинг маориф, фан ва маданият билан шуғулланувчи «UNESCO» ташкилоти талабига асосан 9 йиллик таълим мажбурий ҳисобланади.
«Бундан кейинги таълимни эса давлатлар ўзи танлайди, кимдир 9, 10, 11 ёки 12 йиллик. Бунда улар ўз таълим сиёсатидан келиб чиқади.
Сиз айтган 12 йиллик таълим асосан Европа давлатларида амал қилади. Лекин хорижда асосий кўрсаткич болаларнинг компетенцияси (бола компетенцияси — маълум бир ёш даврига хос бўлган вазифаларни мақсадли бажариш учун етарли бўлган боланинг билими, кўникмаси ва малакалари ҳамда қадриятлари – таҳр.) билан баҳоланади.
Бир мисол келтираман. Биласиз, кўплаб давлатларда IELTS имтиҳони натижалари қабул қилинади. Бу имтиҳондан ўтганлик сертификати билан борсангиз у ерда сиздан қаерда, неча йил ўқиганингиз сўралмайди.
Ривожланган давлатлар халқаро талаблар билан мос бўлиши учун 12 йиллик таълимни талаб қилади.
Бизда таълим тизимида қилинган ислоҳотнинг асосий моҳияти таълимда сифатни таъминлашга қаратилди. Йил, дастурлар эмас, айнан сифатга», – деди вазир ўринбосари 16 ноябр куни ўтказилган матбуот анжуманида.
Холмуҳаммедов ўз нутқида таълимнинг сифатини таъминлашда ўрта таълим асосий пойдеворлардан бирилиги, шунинг учун ҳам 11 йиллик мактабларни қайта тиклаш концепцияси киритилганини таъкидлар экан, 9+3 схемаси бўйича 12 йиллик умумий мажбурий таълимнинг камчиликларини ҳам санаб ўтди.
«Ҳар бир жойда таълимнинг ўз технологиялари бор. Биз ана шу технологияларга камроқ эътибор қаратганмиз. Ҳар қандай технологиялар каби таълим технологияси ҳам чет элда анча ривожланиб кетган. Таълимда бошқача режалаштирилади. Ўқув режалар ҳам бошқача. Ўқитувчига ҳам, ўқувчига ҳам асосан таълимнинг натижаси вазифа сифатида қўйилади. Сиз неча йил ишлашингиздан қатъи назар, шу натижага келишингиз керак. Шу масала ҳам бизда очиқ бўлган.
Ҳаммамиз англаб етдики, мактаб бақувват бўлса, ундан кейинги босқичлар ҳам осон қурилади. Ўйлайманки, биз шуни асосий индикатор, мақсад қилиб олсак натижа бўлади», – деди у.
Вазир ўринбосарининг матбуот анжуманида билдирган шу фикрларидан кейин унга таълимнинг сифатини коллежларда ҳам таъминлаш мумкин эди-ку, мазмунида савол берилди.
«Ҳозир таълимнинг биноси ва унинг ичида мағзи бор. Мағиз сифатни беради. Биз таълимнинг мағзини режалаштиришимиз керак.
Бизда шунинг учун таълим дастурлари ҳам табақалаштирилди. Шу пайтгача ҳамма учун, айтайлик, ғишт терувчи учун ҳам, ветеринар учун ҳам бир хил таълим дастури қўйилди. Мен ҳали ҳамшираларни айтмаяпман. Икки хил йўналишнинг ер билан осмонча фарқи бор. Ҳозир шу табақалаштирилди. Кимдир тез ва кимдир секинроқ юради (ўзлаштириш кўрсаткичлари). Ҳозир шундай тенденция кетяптики, ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндашиш керак. Яъни эндиликда ҳар бир кишига индивидуал ёндашилади.
Олдингидек, ҳаммани бир катакка қамаб, шу катакда олиб юриш таълимнинг катта камчиликларидан бири бўлган», – деди Холмуҳаммедов саволга жавобан.
Мавзуга оид
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026