Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, бошқа тоифадаги хўжаликлар билан таққосланганда, мева ва резаворлар етиштиришнинг энг катта ҳажми 1,2 млн тонна ёки умумий етиштириш ҳажмидан 61,3 фоизи деҳқон хўжаликларида қайд этилди.
Жорий даврда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан фермер хўжаликларида 4,4 фоиз, деҳқон хўжаликларида 1,6 фоиз, қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда 79,9 фоиз ўсиш кузатилди.
Мева ва резаворлар етиштириш умумий ҳажмининг энг катта улуши Андижон вилояти (20,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келди. Шу билан бир қаторда, Фарғона (14,0 фоиз), Самарқанд (13,9 фоиз), Бухоро (10,4 фоиз) ва Наманган (9,0 фоиз) вилоятларида ҳам юқори кўрсаткичлар қайд этилди.















