Kun.uz мухбири хабарига кўра, судланувчилар Д. Ҳамралиев (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган), Қ. Қодиров (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган), Э. Райимжонов (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган), Ф. Ҳусанбоев (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган), П. Мамажонов (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган) ва А. Тўрақуловга (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ навбатчилик қисми навбатчиси вазифасида ишлаган) нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2020 йил 27 ноябрдаги ҳукмига кўра:
Д. Ҳамралиевнинг ҳаракати Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан ортиқча квалификация қилинганлиги сабабли айбидан чиқарилди, шунингдек унинг ҳаракати Жиноят кодексининг 227-моддаси 2-қисмининг “б” бандидан шу модданинг 1-қисмига қайта квалификация қилинди. Д. Ҳамралиев Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди, 234-моддаси 1-қисми, 235-моддаси 3-қисми ва 227-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодекси 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди;
Қ. Қодировнинг ҳаракати Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан ортиқча квалификация қилинганлиги сабабли айбидан чиқарилди, шунингдек унинг ҳаракати Жиноят кодексининг 227-моддаси 2-қисми “б” бандидан шу модданинг 1-қисмига қайта квалификация қилинди. Қ. Қодиров Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди, 234-моддаси 1-қисми, 235-моддаси 3-қисми ва 227-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди;
















