Аэропортга АҚШдан ва АҚШга рейсларни АҚШнинг Delta Air Lines ва Италиянинг Alitalia авиакомпаниялари бажаради. Йўловчилар парвоздан 48 соат олдин ёки аэропортга келгач коронавирусга таҳлил топширишлари керак бўлади.
Рим ва АҚШ ўртасида авиаалоқа декабр бошида бошланиши кутилмоқда. Бу борадаги якуний қарор яқин орада Италия ҳукумати томонидан қабул қилиниши керак.
















