15:50 / 28.11.2020
5927

МИБ: тақиқланган ҳамда яроқлилик муддати ўтган 1,5 млрд сўм миқдоридаги товар моддий бойликлар йўқ қилинди

МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувида бўлган, судлар томонидан тақдим қилинган, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг тегишли бандларига асосан, номувофиқ ва яроқсиз деб топилган товар моддий бойликларини йўқ қилиш бўйича навбатдаги тадбир ўтказилди.

Тадбирда қиймати 1 млрд сўмдан ортиқ тамаки маҳсулотлари, 250 млн сўмлик тиббиёт буюмлари, республика ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган 120 млн сўмлик дори воситалари, яроқлилик муддати ўтган 98 млн сўмлик парфюмерия маҳсулотлари жами 50 та ижро ҳужжатлари бўйича 1 млрд 486 млн 510 минг сўмлик товар моддий бойликлари ва жиноят иш материаллари бўйича далилий ашёлар тақдим этилди. 

Тадбирда, Божхона қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими, Чилонзор туман санитария эпидемиология осойишталик маркази ва Тошкент шаҳар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакиллари иштирок этишди. 

Шу куни, томонлар иштирокида республика ҳудудига олиб кирилиши таъқиқланган ҳамда яроқлилик муддати ўтган, умумий қиймати деярли 1,5 млрд сўмлик товар моддий бойликлар белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Top