Жамият | 12:16 / 03.12.2020
8639
2 дақиқада ўқилади

Дилнуранинг онаси: “Мен қизимдан хавотирдаман”

Хайрия сўраб мурожаат қилган навбатдаги оила Сурхондарёнинг Сариосиё туманидан. Ночор оиланинг шу пайтга қадар муаммолари етмагандай қизлари ҳам мураккаб дард билан курашмоқда.

 

– Қизим Дилнура Ҳайитмаматова эндигина 5 ёшга кирди. Уни вақт ўтгани сари чўктириб бораётган дард қийнамоқда. Мияда ривожланиб бораётган касаллик туфайли қизимга “Асаб тизимининг перинатал зарарланиши” ташхиси қўйилган. Бу касалликнинг қатор асоратларидан бири сифатида қизим аста-секин гапиришдан қолмоқда, – дейди йиғлаб Дилнуранинг онаси Тошгул Тошқулова.

– Ўзимиз ҳаминқадар яшаймиз. Шу қизимнинг касаллиги туфайли Тошкент–Сурхондарё ўртасида қатнаб, шифохоналарда даволаниб топган-тутганимизни сарфлаб бўлдик ва анча қарзга ҳам кириб кетдик. Қизим соғайиши учун узоқ муддатли муолажалар ва реабилитация зарур экан. Ҳозир болагинам борган сари камроқ гапираяпти. Шунинг биттагина сўзини эшитиш учун кунига юз марталаб савол бераман, гапга тутаман. Бир оғиз жавоб берса, кўз ёшларимни яшириб йиғлайман...

Бунинг устига оғир касаллик бошқа аъзоларига ҳам асорат бериши мумкинлигини ўйлаб даҳшатга тушаман. Жуда зарурат туфайли саховат эгаларидан ёрдам сўрашга мажбур бўлдим, – сўзларини тугатди онаизор.

Дилнура Ҳайитмаматовага оид маълумотлар:

Узкард: 8600 0423 0793 9578 (Агробанк, отаси Ғуломжон Қодиров номида)

Humo:9860 0303 4796 5185 (отаси Ғуломжон Қодиров номида)

Сбербанк: 4276 2200 1783 2794 (қариндоши Меҳриддин Ҳусаинов номида)

Телефон рақами: +998937289240

Дилнура бугун унсиз нигоҳлари билан, сўзсиз суҳбатлари билан дардини айтмоқда. Қизалоқнинг бу дунёдаги умидлари шу ёшидаёқ чекланиб қолиши ҳар қандай юракни эзиши табиий. Имкони борлар атаганлари билан, йўқлар дуоларида Дилнурани эслаб қўйсинлар.

Мавзуга оид