Бухоро вилоятининг Когон туманида тошдан қоғоз ишлаб чиқаришга доир қарийб 4 млн долларлик лойиҳа учун тадбиркорга ажратилган ер прокурор ташаббуси билан давлат захирасига қайтариб олингани ҳақида Kun.uz'да мақола эълон қилинган эди.

Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов мазкур масала Бош прокуратура томонидан ўрганилаётганини маълум қилганди.

Идора ўрганишларини якунлаб, ўз ахборотини эълон қилди:

«Жорий йил 7 декабр куни Kun.uz сайтида «4 миллион долларлик лойиҳа барбод қилинмоқда» сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола ҳамда видеолавҳа Бош прокуратура томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, Когон туман ҳокимининг 06.04.2019 йилдаги 733-сонли қарори билан Когон тумани, «Туткунда» МФЙ ҳудудидан фуқаро Б.Тошевга «Ёшлар келажагимиз» дастури доирасида «Қоғоз ишлаб чиқариш заводи»ни қуриш учун 1 гектар экин ер майдони ажратилган.

Когон тумани ҳокимининг мазкур қарори Когон туман прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилиб, фуқаро Б.Тошевга ажратилган ер майдони суғориладиган ерлар тоифасига кириши (Бухоро вилоят ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармасининг 03.03.2020 йилдаги хулосасида 56 балл бонитетга эга суғориладиган экин ери тоифасига кириши қайд қилинган.) ҳамда Ер кодексининг 44-моддасига зид равишда (Вазирлар Маҳкамаси билан келишилмаган)