ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу маълумотлар ҳақиқатдан йироқ. Шунингдек, Ўзбекистон бўйлаб ҳаракатланиб юрган ва вояга етмаганларга қизиқиш билдирувчи жиноий гуруҳлар пайдо бўлганлиги ҳақидаги хабарларда ҳам асос йўқлиги айтилади.
ИИВ асоссиз маълумотлар тарқатиб, ваҳима уйғотаётган кимсаларнинг шахсларини аниқлаш бўйича чора кўрмоқда.
«Ҳурматли фуқаролар, сиздан миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз. Ваҳима ва миш-мишлар манбаи бўлиб қолманг.
Агарда сизда бирор-бир маълумот бўлса ички ишлар органлари билан боғланиб, уни аниқлаштириб олинг», - дейилади хабарда.















