МБ хабарига кўра, учрашув давомида томонлар Ўзбекистон банк тизимини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиб, тижорат банкларини, хусусан, “Асака” банк ва “Алоқабанк”ни трансформациялаш жараёнига алоҳида эътибор қаратди.

Ҳозирда мазкур банкларда ўтказилган таҳлиллар натижаларига асосланиб, ЕТТБ банкларни трансформациялаш бўйича сценарийлар ишлаб чиқиши қайд этилди.

Фото: Марказий банк

Учрашувда ЕТТБ Марказий банкнинг тижорат банклари капиталлашувини ошириш, янада ишончли ўсишига эришиш ва иқтисодиётнинг реал секторини кредитлаш сифатини яхшилаш, шу жумладан, банклар капитали таркибига хорижий янги инвесторларни жалб этишга қаратилган стратегиясини қўллаб-қувватлаши таъкидланди. Мазкур жараённинг муваффақияти ЕТТБга Ўзбекистон банк тизимида ҳар томонлама кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш учун имконият яратади.

Учрашув якунида томонлар давлат улуши мавжуд банкларни хусусийлаштиришга тайёрлаш ва трансформациялаш йўналишида самарали ҳамкорлик қилишга ишонч билдирди, дейилади хабарда.