Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўз маҳалласи ерини сотмоқчи бўлган маҳалла раиси 10 000 доллар билан ушланди
Тошкент вилояти ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.
ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, Янгийўл тумани «Обод» МФЙ раиси маҳалла ҳудудига тегишли 8 сотих ерни 10 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида далилий ашё билан қўлга олинган.
ИИББ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан фуқаро аризасига асосан 2020 йил 27 ноябр куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Янгийўл тумани «Обод» МФЙ раиси лавозимида ишловчи, 1954 йилда туғилган Э.М. ушбу МФЙ биносида ариза муаллифи Р.Т.дан 8 сотих ноқонуний ер учун (ҳар бир сотих 1250 АҚШ доллардан) талаб қилган жами 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган. У фуқарога 2004 йил ҳисобидан эски қарор тайёрлаб беришни ваъда қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ Тергов бошқармаси томонидан фуқаро Э.М. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

14:03 / 09.07.2025
5,2 мингта маҳаллада ўтган 6 ойда бирорта жиноят содир бўлмади

20:51 / 08.07.2025
Йил бошидан буён содир этилган жиноятларнинг 42 фоизини кибержиноятлар ташкил қилди

12:30 / 08.06.2025
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда

19:20 / 25.04.2025