10:14 / 16.12.2020
5124

Абдулла Қодирий номидаги боғда қурилаётган меҳмонхона қачон ишга туширилиши маълум қилинди

15 декабр куни ҳукумат делегациясининг Японияга ташрифи доирасида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг “H.I.S. Holdings” компанияси бошқаруви раиси ва президенти Хидео Савада билан музокаралари бўлиб ўтди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Музокаралар чоғида компаниянинг Ўзбекистондаги инвестициявий фаолияти муҳокама қилинди. Лойиҳаларни, хусусан, Тошкент шаҳрида Абдулла Қодирий номидаги боғи ҳудудида меҳмонхона мажмуасини қуриш лойиҳасини амалга оширишда сезиларли ютуқларга эришилгани таъкидланди. Меҳмонхона 2021 йилда ишга туширилиши кутилмоқда.

Туристик оқимларни жалб қилиш ва туристик объектлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини берадиган инновацион технологиялар жорий этилган тегишли инфратузилмани яратиш бўйича компаниянинг улкан тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, томонлар Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида меҳмонхоналар қуриш бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини ҳам кўриб чиқди.

Компаниянинг молия секторини ривожлантиришдаги иштироки, хусусан, Ўзбекистон банкларидан бирининг акцияларини сотиб олиш ташаббуси билан боғлиқ масалалар кўтарилди. Томонлар лойиҳани амалга ошириш учун кейинги ҳаракатларни белгилаб, инвестиция киритишнинг турли механизмларини кўриб чиқди.

Top