Жаҳон | 18:57 / 16.12.2020
1328
1 дақиқада ўқилади

Британияда бир ҳафтада 138 мингга яқин киши коронавирусга қарши эмланди

Фото: Getty Images

Буюк Британияда коронавирусга қарши вакцинация кампаниясининг дастлабки ҳафтасида 138 мингга яқин киши эмланди. Бу ҳақда вакцинация дастурини назорат қилиш бўйича вазир Надҳим Заҳави маълум қилди.

 "Вакцинация дастури яхши бошланди. Етти кун ўтди ва Англияда 108 минг, Уэлсда 7897, Шимолий Ирландияда 4000, Шотландияда 18 минг киши эмланди. Жами 137 897 киши", – деб ёзди Заҳави Twitter саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 8 декабрда Буюк Британия дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши оммавий эмлашни бошлади. Британия ҳукумати Pfizer ва BioNTech компаниялари ҳамкорликда ишлаб чиқарган вакцинадан фойдаланмоқда.

Пандемия бошланганидан бери Буюк Британияда 1,8 млн кишида коронавирус аниқланган, қарийб 65 минг бемор вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид