ФИФА 2020 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски ва совринга даъвогарлар қанча овоз олишганини эълон қилди.

Якунда Тhe Best мукофоти соҳибига айланган полшалик футболчи 52%, «Ювентус»нинг португалиялик форварди Криштиану Роналду 38%, «Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионел Месси 32% овоз олган. 
  
Маълумот ўрнида, овоз бериш жараёнида барча миллий жамоалар сардорлари, бош мураббийлари ва ФИФА аъзолари қатнашган.