Ботир Саидов Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.
Ботир Саидов 1975 йилнинг 13 августида Боғот туманида туғилган. 1997 йил Урганч Давлат университети, 2006 йил Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги – агробизнес, бозор иқтисодиёти асослари ва тамойиллари.
Б. Саидов бугунга қадар “Халқ банки” Активлар мониторинги ва муаммоли активлар билан ишлаш комплекси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.