АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистондаги энг йирик Баграм авиабазасига ракета зарбалари берилди. Бу ҳақда Pajwok агентлиги хабар бермоқда.

"Дастлабки маълумотларга кўра, йўқотишлар ва жароҳатланганлар йўқ", - дея НАТОнинг Афғонистондаги йўриқчи ва маслаҳатчилари миссияси баёнотидан иқтибос келтирган агентлик.

Баграм тумани маъмурияти вакилининг сўзларига кўра, АҚШ авиабазасига тўртта ракета учирилган.

 Хабарда айтилишича, Афғонистон полицияси яна олтита снаряд келиб тушишининг олдини олган.