Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия бош вазири авиаалоқа тўхтатилгани сабабли шошилинч йиғилиш ўтказади
Британия бош вазири Борис Жонсон коронавируснинг янги тури сабабли хорижий давлатлар қироллик билан авиаалоқани тўхтатаётгани юзасидан шошилинч йиғилиш ўтказади.
Шу мақсадда Британия ҳукуматининг фавқулодда қўмитаси Cobra 21 декабрда йиғилади. Бу ҳақда Жонсоннинг вакилига таяниб АР ахборот агентлиги хабар берди.
“Бош вазир Cobra’нинг йиғилишига раислик қилади. Унда халқаро ташувлар масалалари, жумладан Британияга ва ундан юкларнинг барқарор оқими муҳокама қилинади”, деб маълум қилган Жонсоннинг вакили.
Айни вақтда кўплаб давлатлар Британияда коронавируснинг юқумлироқ тури тарқалаётгани сабабли мамлакат билан авиаалоқани тўхтатишга қарор қилди.
Маълум қилинишича, инфекциянинг янги тури, шунингдек, Дания, Нидерландия, Австралия, ЖАР ва Италияда қайд қилинган.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
13:31 / 13.02.2026