Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Россельхознадзор» Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тайёр гўшт ва сут маҳсулотлари экспорти учун қўйилган вақтинчалик тақиқни бекор қилди
Ўзбекистон Республикаси томонидан миллий маҳсулотларни дунё бозорига олиб чиқиш йўлида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Шу жумладан, Россия Федерациясининг “Россельхознадзор” федераль хизмати билан доимий дўстона муносабатлар асосида мувофиқлаштирилган қўшма тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистонда ишлаб чиқилган чорвачилик маҳсулотлари, хусусан, термик ишловдан ўтган тайёр гўшт ва сут маҳсулотлари ҳамда хомашёларининг Россияга экспорти учун йўл очилди.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Kun.uz’га хабар беришича, “Россельхознадзор” федерал хизмати томонидан қўйилган вақтинчалик чеклов Халқаро эпизоотик бюронинг Қуруқликдаги ҳайвонлар соғлиғи кодекси талаблари асосида термик ишловдан ўтган тайёр маҳсулотлар учун бекор қилинди.
Эндиликда Ўзбекистонда тайёр гўшт ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари ўз маҳсулотларини Россия бозорида сотиши мумкин.
Бунинг учун тадбиркорлик субъектлари Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларга экспорт қилувчи корхоналарни ягона реестрига кириши зарур бўлади. Реестрга киритишдан олдин аъзо давлатларнинг ваколатли органлари томонидан ҳамкорликда ишлаб чиқарувчи корхоналарда белгиланган тартибда ветеринария аудит ва инспекция ўрганишлари ўтказилиши зарур бўлади, дейилади маълумотда.
Дастлабки босқичда, мамлакатда фаолият олиб бораётган ҳамда ўз маҳсулотларини экспорт қилиш истагини билдирган гўшт, сут маҳсулотлари, балиқ, парранда маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 9та корхонада маҳсулотларни Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларга экспорт қилишни амалга ошириш мақсадида ваколатли органлар томонидан ветеринария аудит ва инспекция ўрганишларининг ўтказилиши ташкил этилди.
Шу билан бир қаторда, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва “Россельхознадзор” ўртасида Ўзбекистондан экспорт қилинадиган чорвачилик маҳсулотлари ва корхоналар рўйхатини янада кенгайтириш борасида ўзаро ҳамкорликдаги ишлар давом этмоқда, дея якунланган хабар.
Мавзуга оид
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
08:07 / 05.05.2026
Нидерландия пойтахтида гўшт ва автомобиллар рекламаси тақиқланди
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
14:42 / 20.04.2026