Ўтган ойларда вирус қанчалик мутацияга учраганки, ҳукуматлар бу қадар шошилинч чоралар кўришга мажбур бўлишмоқда? BBC агентлигининг илм-фан ва тиббиёт бўйича корреспонденти Жеймс Галлаҳер янги штамм ҳақида мавжуд маълумотларни тўплади.

Британия расмийлари маслаҳатлашадиган илмий кенгаш янги штамм инсондан инсонга аввалгисидан кўра осонроқ юқишини билдирган.

Ҳозирча кўп нарса мавҳум, янги штамм жуда кам ўрганилган.

Вируслар доимо мутация бўлади, шу туфайли улар ўзини қай тарзда тутаётганини доимий равишда кузатиб бориш муҳимдир.

Бу янги штамм нима учун бу қадар хавотир уйғотмоқда?
Уч омил жам бўлиб олимларнинг алоҳида эътиборини тортмоқда:

  • У шу вируснинг бошқа штаммларини тезкорлик билан сиқиб чиқаради;
  • Мутация вируснинг алоҳида аҳамиятга эга бўлган қисмларида содир бўлади;
  • Бу мутация ҳолатларининг айримлари лаборатория шароитларида вируснинг ҳужайраларга кириш қобилияти ошганини намойиш этди.

Буларнинг бари жам бўлиб, вирус янада тез тарқалиш имконига эга бўлишини кўрсатмоқда.

Шунга қарамай, мутахассисларнинг бунга мутлақ ишончи комил эмас.

Янги штаммлар мос вақтда мос жойда пайдо бўлса, жуда тез тарқалиши мумкин. Масалан, ҳозирда вирус тарқалиши ўчоғига айланган Лондонда яқин-яқингача чекловларнинг фақатгина иккинчи даражаси амал қилаётганди.

Касаллик тарқалишини жиловлаш мақсадида ҳукумат бирданига чекловларнинг энг юқори — тўртинчи даражасини жорий этди.

«Лаборатор тадқиқотлар ўтказиш зарур. Аммо биз бир ҳафта ёки бир ой кута оламизми? Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб айтсак, кўп эҳтимолки, йўқ», дейди BBC билан суҳбатда янги коронавирус геномини расшифровка қилиш бўйича Британия тиббий ассоциацияси (Covid-19 Genomics UK Consortium) профессор Ник Ломан.

У қанчалик тез тарқалмоқда?
Бу янги штамм илк бор сентябр ойида қайд этилган.

Ноябрга келиб Лондондаги барча касалланиш ҳолатларининг 25 фоизи коронавируснинг айнан шу вариантига тўғри келган. Декабр ойи ўрталарида бу кўрсаткич 65 фоиздан ошган.

Британиядаги Milton Keynes Lighthouse Laboratory лабораториясида ўтказилган тест натижаларига қараб ҳам, бу штамм лаборатория таҳлилларида устунлик қилаётганини кўриш мумкин.