Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ 3 йил аввал вафот этган фуқарога жарима белгилангани тўғрисидаги хабарларга ойдинлик киритди
Ижтимоий тармоқларда 3 йил аввал вафот этган фуқарога ЙҲХБ томонидан жарима белгилангани тўғрисида хабарлар тарқалди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати маълумотига кўра, жорий йилнинг 29 июн куни Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудида ҳайдовчи, 1954 йилда туғилган Ж.С. ўзига тегишли бўлган "Матиз" русумли автомобилда йўл ҳаракати қоидаларининг 9-бандида белгиланган талабни бузган ҳолда, ҳаракат вақтида хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланган.
Қайд этилишича, ҳайдовчи туман ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими С.Абдунабиев томонидан тўхтатилган ва унга нисбатан қоидабузарлиги юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Туман ИИБ ЙҲХБ маъмурий амалиёт ходими томонидан фуқаро Ж.С.га нисбатан тузилган баённома КААТ марказлашган дастурига киритилиши вақтида ушбу фуқаро билан исм-фамилия ва туғилган йили бир хил бўлган, Самарқанд вилоятида яшаган, 1954 йилда туғилган Ж.С.нинг рўйхатда турган манзили бўйича жазо қўллаш тўғрисидаги жарима қарори чиқарилган.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида рўйхатда турган, 1954 йилда туғилган Ж.С.га нисбатан чиқарилган қарор белгиланган тартибда бекор қилинган.
ИИВ ЙҲХББ йўл қўйилган камчиликлар учун узр сўраган.
Мавзуга оид
23:28 / 11.02.2026
Тошкентда йўл қоидабузарликларига оид жарималар бўйича шикоятлар учун Call-марказ ишга тушди
10:50 / 10.02.2026
Темирйўл ва метрода хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун жарималар белгиланди
15:58 / 21.01.2026
Тадбиркорга қўлланган 7,4 млрд сўмлик ноқонуний жарима бекор қилинди
20:55 / 20.01.2026