Carrefour супермаркетлар тармоғи кириб борган мамлакатлар қаторига Ўзбекистон ҳам қўшилди. Таниқли бренд дунё бўйлаб 30дан ортиқ мамлакатда супермаркетларга эга.

Яқин Шарқ, Африка ва Осиёдаги етакчи чакана савдо тармоқларидан бирини бошқарувчи Majid Al Futtaim Ўзбекистонда ўзининг биринчи Carrefour супермаркетини очди.

Бренднинг Ўзбекистон бозорига ҳам кириб келиши унинг мамлакатда замонавий чакана савдога бўлган талабни ҳамда мижозларнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондиришга бўлган интилишини кўрсатмоқда.

«Ўзбекистонда биринчи дўконимизнинг очилиши Majid Al Futtaim учун муҳим воқеа ҳамда бутун Яқин Шарқ ва Осиёда минтақавий ўсишимиз йўлидаги яна бир муҳим ютуқдир.

Ушбу янги бозорни кенгайтириш ва инвестиция киритиш билан биз ўз саноатимиз ва Ўзбекистон иқтисодиёти учун қиймат яратиш каби асосий мақсадимизга содиқ қоламиз» – дейди Majid Al Futtaim корхонасининг Carrefour Ўзбекистон бош директори Гю Таег Ким.

Carrefour – дунёдаги таниқли чакана савдо брендлардан бири сифатида, ўзбек бозорига халқаро стандартлар ва чакана савдо бўйича энг илғор тажрибалар, мижозларга хизмат кўрсатиш ва дўкон ичидаги энг яхши гигиена жараёнлари орқали юқори даражадаги харид тажрибасини тақдим этади.

Carrefour 16 000 дан ортиқ янги маҳсулотларнинг энг кенг танловини таклиф этади.

Булар: озиқ-овқат маҳсулотлари ва маҳаллий маҳсулотларнинг хилма-хиллиги; ноозиқ-овқат маҳсулотларининг кенг ассортименти, шу жумладан уй-рўзғор буюмлари, тўқимачилик маҳсулотлари; Carrefour'нинг юқори сифатли маҳсулотлар ўз линияси (ўз савдо белгиси остида) ва экологик (био) маҳсулотларнинг кенг ассортиментларидир.

Шу орқали, Carrefour ҳар бир харидорга алоҳида қиймат беришга интилади.

Carrefour мижозлар тажрибасига устувор аҳамият берар экан, дўкон ичида фуд-корт, новвойхона, суши бар, пицерия, каби бўлимларни ўз ичига олган ноёб дўкон концепциясини таклиф этади.