Ўзбекистон | 18:47 / 30.12.2020
5197
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликларнинг 33 фоизи давлат ҳокимияти фаолиятини «қониқарли» баҳолайди – «Ижтимоий фикр»

Кўпчилик учун 2020 йил «мисли кўрилмаган мураккаб йил» бўлган. «Ижтимоий фикр» аҳоли орасида ўтказилган катта сўровнома натижасини маълум қилди.

Фото: ijtimoiyfikr.uz

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Ўзбекистон: жамоатчилик – 2020» мавзусида комплекс социологик тадқиқот ўтказди. Унда якунланаётган йилда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланиши ҳақида фуқароларнинг фикри ўрганилди, ўзбекистонликларнинг ижтимоий кайфияти ҳамда давлат ва жамият ҳаётининг асосий соҳаларида эришилган натижалардан аҳолининг қониқиш даражаси аниқланди, деб хабар бермоқда марказ ахборот хизмати.

Таъкидланишича, кўпчилик томонидан 2020 йил мисли кўрилмаган мураккаб йил сифатида қабул қилинмоқда.

«Фуқаролар «унинг тезроқ тугаши» истагини ҳис қилмоқдалар, лекин дуч келинган барча муаммолар ва қийинчиликларга қарамасдан, сўров иштирокчиларининг фикрича, бу йил «кутилган даражада ёмон йил бўлмади», асосий кўпчиликнинг ҳаёти бир маромдаги изга тушди», — дейилади марказ хабарида.

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ қийинчиликларга қарамасдан, 61,3 фоиз фуқаролар мамлакатдаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий аҳволни ижобий баҳолагани қайд этилган.

Сўралганлардан учдан бир қисмининг ҳисоблашича, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятини  «қониқарли» деб баҳолаш мумкин.

Мавзуга оид